![]() Чоризм томонидан 1873 йилда Хива хонлигининг забт этилиши, хонликни вассал давлатга айлантирди. Шу билан бирга энг кўп савдо алоқалари ўрнатиладиган давлат ҳам Россия бўлиб қолди. Натижада, Хоразмда аввалдан рус буюмларига эҳтиёж катта бўлгани учун, бу ерларга нафақат рус савдогарлари тез-тез келадиган, айни пайтда Хоразмликлар ҳам Оренбург орқали Россияга борадиган бўлиб қолишди.
|
![]() Одна из редчайших жемчужин в ожерелье городов Узбекистана – Хива. Здесь хранится богатейшее наследство времён Великого Шёлкового пути, сюда, чтобы увидеть ожившую восточную сказку, как и во времена караванов, съезжаются гости со всех концов света. Побывала в Хиве и съёмочная группа программы “Узбекская жизнь”.
|
![]() Тарихда бот-бот учраб турган ҳолат. Давлат тепасига ёш, тажрибасиз, сиёсий бошқарувга лаёқатсиз кишини чиқаради-да, ўзи унинг жиловини тутиб туради. Шу орқали беҳисоб бойликлар орттиради. Айрим сарой амалдорларининг нияти шу эди. Бундай сиёсий ўйинлар 17 аср охири, 18 аср бошларида авж олганди. Аммо у бобоси Муҳаммад Амин, отаси Аваз иноқ сингари бирор кимсани тахтга чиқариб, ўзи сиёсат саҳнаси ортида ўтиришни эп кўрмади. Сиёсат майдони, давлат тепасига ўзи чиқиб, тахтни Элтузархон номи билан бошқара бошлади. Шу кундан эътиборан, Хива хонлигида янги—Қўнғиротлар сулоласига асос солинди…
|
![]() Ваколатига Хива хонини назорат қилиш топширилган Амударё бўлими бошлиғи қилиб тайинланган ҳарбийларнинг аксарияти полкованик унвонига эга бўлган: Иванов, Глушановский, А.Самсонов, Дрягин, Ликошин, Колосовский. Ушбу полковниклар ўзларини, ҳатто, Хива хонидан ҳам устун, мутлоқ ҳоким санар, у билан менсимай муомилада бўлишарди. Айниқса, 1913-1916 йилларда Амударё бўлими бошлиғи бўлган полковник Колосовский империя марказидаги бошбошдоқлик, 1-жаҳон уруши сарсонгарчилигидан фойдаланиб, бойиш исканжасига тушди. У ҳатто, Хива хонидан ҳам пора оларди.
|
![]() Қуролланган 300 нафар аскар ихтиёрида замонавий олтита тўп ҳам бор эди. Хон қўшини эса, гарчи сон жиҳатидан кўп бўлса-да, қилич ва найзаларгагина эга бўлган. Табийки, жанг кечган тақдирда Бутаковнинг уч кемага жойланган 300 та аскари ғолиб чиқиши аниқ эди. Бироқ жанг бўлмади. Контрадмирал Алексей Иванович Бутаков (1816-1869) экспедицияси бир қанча вақт Хоразмда бўлиб, ортга қайтди. Экспедиция сафидаги 300 та аскар орасида эса украин шоири Тарас Шевченко ҳам бор эди…
|
![]() Оила қурмай, ҳаётини фақат қариндош уруғлар дийдори, дўстлар, ижодкорлар давраси, салтанат, ижоду илм ташвишлари ила ўтказган юксак тафаккур соҳибининг ҳажга боришдек буюк орзуси амалга ошмади. Шунингдек, ул зотнинг Хоразмга бориш орзуси ҳам армон бўлиб қолди.
|
![]() Хива, ворота в пустыню Кызылкум, один из самых удаленных уцелевших городов Великого Шёлкового пути, хранилище древних памятников, ремесел и традиций, важная археологическая площадка: знакомству с городом посвящен третий выпуск программы “Узбекская жизнь”.
|
![]() Ҳазорасп қалъасининг қурилиши ҳақида бир қатор афсона ва ривоятлар мавжуд. Хусусан, қалъанинг дастлабки даврдаги тарихи яхудийларнинг тўртинчи подшоси ― Соломон (Сулаймон) номи билан боғланади. Тарихий манбаларга қараганда Соломон подшо Давид (Довуд) нинг ўғли бўлиб, мил. олд. 1015–975 йилларда, яъни 40 йил тахтда ўтирган.
|
![]() ХIХ аср бошларида хонликда пахтани қайта ишлаш ва тўқимачилик ҳунармандчилиги яхши ривожланган бўлиб 27 та ипак тўқувчи, 45 та чопонфуруш, 28 та кўнчи (терини қайта ишловчи), 72 та бўёқчи, 50 та этикдўз, 20 та заргар мавжуд бўлган.
|
![]() Дунё цивилизациясининг муҳим марказларидан бўлган ва ўзбек давлатчилигининг дастлабки тамал тошлари қўйилган қадимги Хоразм тарихи жуда катта ва мураккаб илмий муаммо сифатида кўплаб олимларнинг эътиборини жалб қилиб келган. Бу нарсани биз узоқ ўтмиш садоси сифатида из қолдирган - “Катта Хоразм” давлати тарихини ўрганиш мисолида кўришимиз мумкин.
|