Хоразм тарихи
28.07.2015

7747 марта ўқилди

ec1b1127-860c-c541-772f-3643abcd5792.jpg
Халқаро ҳамкорлик жамият тараққиётида катта аҳамиятга эга. Буни Хоразм воҳаси меҳнаткашларининг 1920-1924 йилларда очлиқ ҳукм сурган пайтларда Русия халқларига кўрсатган инсонпарварлик ёрдамида аниқ кўриш, тушуниш ва намуна қилиб кўрсатиш мумкин. 1914-1920 йилларда очлик, уруш, экиннинг битмаслиги натижасида 20 миллион одам ҳалок бўлди, 16-49 ёшлар орасидаги 4,5 миллион киши- ногирон бўлиб қолди. Бу даврда Русия кўрган зарар 39 миллиард сўм эди. 1920 йилга келганда миллий даромад 3 баравар камайиб кетиб, 1917 йилдаги 11 миллиард сўмдан 4 миллиард сўмга тушиб қолди. Очлик хавфи кучайди.
27.07.2015

192925 марта ўқилди

f0cb26c1-ca52-c12a-9ca8-5e7ecbfdb33f.jpg
Милоддан аввалги IV-III-II асрларда қадимги Хоразм мустакил давлат бўлиб, Искандар, Салавкийлар ва Юнон-Бактрия давлатлари таркибига кирмаган. Бу хол Хоразмда ўзига хос махаллий давлатчилик тизими ривожига мухим омил бўлди.
26.07.2015

79360 марта ўқилди

6f51dcfc-8082-ca50-5fca-45beff73b6c4.jpg
Фақат мил.авв. IV асрларга келиб аҳамонийларнинг марказий ҳокимияти кучсизлана бошлаган, зулм асоратида бўлган халқлар ўз мустақилликларига эришиш имкониятига эга бўлдилар. Марказий Осиёда ўз мустақиллигига биринчилар қаторида Хоразм воҳаси эришди.
22.07.2015

20792 марта ўқилди

ec1b1127-860c-c541-772f-3643abcd5792.jpg
1920 йил 30 апрелда Хоразм миллатидан ва динидан қатъи назар барча меҳнаткашларнинг республикасидир, деб эълон қилинди. Шундай қилиб 1920 йил апрель ойида Хоразмда мустақил Халҳ Республикаси эълон қилиниб, барча халқлар билан биродарликда яшашга катта умид боғланди.
12.07.2015

14230 марта ўқилди

b1e276ff-31cb-9ff1-afe7-f1299c8a0220.jpg
Араблар Хуросон, Моваруаннхр ва Хоразмни босиб олгач, ҳамма ерда бўлгани каби ўлкамизда ҳам қаттиққўллик билан юртни араблаштириш сиёсатини олиб бордилар. Ўлкада ислом дини билан бир қаторда араб тили, араб алифбоси ҳам жорий қилинди. Араб тили-давлат тили, ислом дини тили ва фан тили даражасига кўтарилди. Маҳаллий тилда ёзилган асарлар йўқ қилинди, ерли билимдонлар қувғин остига олинди.
12.07.2015

30608 марта ўқилди

ee2febed-c1e0-e4c1-b690-ba321d10e2c7.jpg
1510 йилда Шайбонийхон вафотидан кейин Хоразм Эрон шоҳи Исмоил Сафовий ҳукмронлиги остига тушиб қолди. 1512 йилда бу ерда яна Дашти қипчоқ вакилларидан бўлган Элбарисхон Хоразм тахтни эгаллади ва Хоразм хонлиги пайдо бўлди. XVII асрнинг биринчи ярмида Араб Муҳаммад ҳукмдорлиги даврида хонликнинг пойтахти Урганч шахридан Хива шаҳрига кўчирилди.
12.07.2015

17172 марта ўқилди

76d4afa4-4d07-f9d8-2666-40d1766e87a5.jpg
Хоразм воҳасида болшевиклар, қизил армия кучларига қарши қуролли кураш 1918-йил ўрталарида бошланиб кетган эди. Тажовузкор кучлар Петро-Александровск (ҳозирги Тўрткўл)ни Хива хонлигига қарши ҳужум базасига айлантира бошладилар. Чоржўйдан Амударё орқали ҳарбий кучлар келтирилди. Хоразмнинг ўнг қирғоқ ҳудуди ХIХ асрнинг 70-йилларида подшо Россияси томонидан босиб олиниб, ҳарбий истеҳкомга айлантирилган эди.
06.07.2015

14794 марта ўқилди

be068e72-77c2-c6ef-3ad9-c8b30dfa4575.jpg
Ўзбек давлатчилиги тараққиётида мамлакатимизнинг ҳар бир воҳаю водийсининг ҳиссаси бўлиб келганини биз бир неча бор кўрдик. Шу маънода давлатчилигимиз ибтидоси қарор топган кўҳна Хоразмда XI— XIII аср бошларида кечган сиёсий жараён ва унинг тамом минтақага таъсири катта қизиқиш уйғотади. Биз қуйида шу ердан чиққан, кўпроқ хоразмшоҳлар номила машҳур сулола фаолияти ҳақида фикр юритмоқчимиз.
03.07.2015

9853 марта ўқилди

8a4bd032-2465-67f3-3a7b-41b2411e6715.jpg
Қалъанинг ташкил топиши 1947 йилдаги археологик қазилмалар даврида топилган ҳосилдорлик, сув маъбудаси Анахита ҳайкалчаси ва ундан бир мунча кейинроқ Катқалъадан топилган Хоразмшоҳ Артавнинг зарб қилдирган асосий пул бирликлари ҳисобланмиш кумуш ва олтин тангалари билан боғлиқдир.
15.06.2015

10624 марта ўқилди

43601c13-4142-474a-5d53-845e14809baa.jpg
1863 йил июн ойида Хива хонлигига келган машҳур венгер сайёҳи Ҳерман Вамбери “киракаш савдо кемаларида Амударёдан кечиб ўтганлигини” ёзиб қолдирганди. Демак, Амударё орқали савдо-сотиқ юкларини ташиш хоразмликлар учун янгилик эмас.

КЎП ЎҚИЛГАНЛАР