Хоразм халқ совет республикасининг ташкил бўлиши ва унда юз берган ўзгаришлар
1920 йил 30 апрелда Хоразм миллатидан ва динидан қатъи назар барча меҳнаткашларнинг республикасидир, деб эълон қилинди. Шундай қилиб 1920 йил апрель ойида Хоразмда мустақил Халҳ Республикаси эълон қилиниб, барча халқлар билан биродарликда яшашга катта умид боғланди.

1920 йил 1 февралда Хиванинг охирги хони тахтдан туширилиб, ҳужжатга имзо чеккандан кейин, 2 февраль куни инқилоб ғалабаси эълон қилинди ва инқилобий қўмита тузилди. Ана шу тариқа Хоразмда янгича ҳаёт ва бошқариш тартиби эълон қилинди. Турли ташкилотлар вужудга кела бошлади. Хоразм давлатининг дастлабки ҳужжатларидан бири мачитни давлатдан ажратиш бўлди.

1920 йил 2 апрелда эса туркман уруғ бошлиқлари Қўшмуҳаммад, Ғуломалихон, Бахши ва бошқалар иштироқида Гельбарт котиблигида, Оллоқулов таржимонлигида мажлис ўтказилиб, биринчи навбатда ўзаро низоларга чек қўйиш масаласи муҳокама қилинди. Чунки Хоразм воҳаси халқлари ўртасидаги муносабатларни тўғри йўлга қўйишда асосий масала илгариги Хива хонлиги худудидаги ўзбек, туркман, қозоқ. қорақалпоқ миллат меҳнаткашлари ўртасида ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, қўшни Амударё вилояти билан уларнинг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш, умуман Хоразм меҳнаткашлари билан Туркистон Республикалари меҳнаткашлари ўртасидаги дўстликни юқори даражага кўтаришдан иборат эди.

Бу кенгашда ўзаро низоли ҳаракатларнинг айбдори чор Русияси бўлиб келгани айтилди. Келгусида меҳнат билан ҳарбий мажбурият тенг тақсимланса ўртадаги низоларга чек қўйилиши аниҳ кўрсатилди. Г.И. Бройда ташаббуси билан бошланган бу кенгашда иштирок қилган ўзбек ва туркман уруғ бошлиқлари, оқсоқоллари бунга тамоман рози бўлдилар. Шу билан туркман меҳнаткашларининг вакилларини ҳам марказий ҳокимиятга сайлашни зарур топдилар. Оилавий алоқалар ўрнатишни илгари сурдилар. Бутун Хоразм вакилларининг биринчи қурултойига сайланадиган 200 нафар вакилларнинг 80 нафари туркманлар вакиллари бўлиши белгиланди.

1920 йил 9 апрелда Вақтли ҳукуматнинг мажлиси чақирилиб, Нозирлар шўроси тузилди. Полвонниёз ҳожи Юсунов (Давлат назорати), Бекжон Раҳмонберганов – Халҳ маданияти за маорифи нозири, Бобоохун Салимов – адлия нозири, Жуманиёз Султонмуродов – вақтли ҳокимият раиси Одомохун Ортиқов – муовини ва бошқалар.

Хоразмда эндигина шаклланаётган ҳокимиятнинг шу мажлисида давлат тузилиши, нозирликлар ташкил қилиш, мактаб, касалхона очиш, янги лавозимлар сайлов низоми ҳақидаги масалалар муҳокама қилинди. Хоразмдаги 20-йиллардаги ўзгаришларнинг энг муҳим натижадари: ўзбеклар билан туркманлар ҳамкорлиги вужудга келиб, меҳнат армияси ташкил қилинди. Сайлов қонуни, судхўрликка қарши декрет, вакуф ерлари ҳақида низом, олий суд ҳақида, хон ерлари ва мулкларини мусодара қилиш ҳақида конунлар эълон қилинди.

1920 йил 27 апрелда Хива шаҳрида Бутун Хоразм вакилларининг биринчи қурултойи чақирилиб (бунинг иштирокчилари турли миллатга мансуб кишилар эди) барча миллат меҳнаткашларининг манфаатига мос келадиган масалаларни муҳокама қилдилар ва бу борада зарур қарорлар қабул қилдилар. Кўп йиллардан буён давлат номи «Хива» шаклида ишлатилиб келинган бўлса, энди Хоразм номи бу қурултойда қайта тикланди, Хоразм Халҳ Совет Республикаси (ХХСР) тузилгани эълон қилинди ва унинг Конституцияси қабул қилинди. Бундан ташқари Хоразм ХСР нинг Нозирлар Советини сайладилар. 8 та нозирлик ташкил қилиниб, 5 нафар коммунист, бир ёш Хивалик ва 2 нафар партиясиз киритилди. 1920 йил 28 апрелда эса ХХСР эълон қилинди.

1920 йил 30 апрелда Хоразм миллатидан ва динидан қатъи назар барча меҳнаткашларнинг республикасидир. деб эълон қилинди. Шундай қилиб 1920 йил апрель ойида Хоразмда мустақил Халҳ Республикаси эълон қилиниб, барча халқлар билан биродарликда яшашга катта умид боғланди. Эндигина сиёсий харитада пайдо бўлган мустаҳил Хоразм республикасига қўшни халҳлар ёрдам қўлини чўздилар. Қўшни Жумҳуриятлар 700 минг киши ҳаёт кечираётган Хоразм воҳасини маҳсулотлар ва техника ускуналари билан таъминлашни ўз зиммасига олди ва қайтиб олмаслик шарти билан 20 миллион сўм ажратди. Туркистон комиссиясининг қарори билан 1920 йил апрель – май ойларида яна 150 миллион сўм ёрдам берилди. Жойларда янги ташкилотлар ташкил қилишга киришдилар. Тезда янги замон мактаблари, болалар боғчаси, қариялар уйи, интернат-мактаблар вужудга келтирилди.

Турккомиссия эса Хоразмга тезлик билан биринчи навбатда 3 дўхтир, 8 фельдшер, бир тиш дўхтири, бир акушерка, уч касалхонани таъминлашга етадиган дори-дармонлар 10 ўқитувчи, ўқиш қуроллари, 50 минг пуд керосин, 50 минг пуд нефть, идиш-асбоблар юборди.

1920 йил 7 мартдан нашр қилинаётган «Инқилоб қуёши» рўзномаси, 3 апрелдан иш бошлаган «Маориф саройи», апрель ойи охирларида биринчи томошабинларни қабул қилган Хива тарихий музейи, биринчи бўлиб Хивада иш бошлаган ўзбек, татар, рус театр труппалари янги ҳаёт устунликларини ташвиқот қила бошладилар. «Маориф саройи» очилиши маросимига Тошкент шаҳарининг охуни Мулла Қориев иштирок қилишининг ўзи катта воқеа эди. Шундай қилиб, мачит давлатдан ажралгани билан хокимият дин эгаларига қарши тазйиқ қилмади. Диндорлар ҳам партия, совет ташкилотларида хизмат қила бошладилар. Анъанавий ўқув юртлари – мачит ва мадрасалар ўз фаолиятини давом қилдирдилар ва уларда минглаб ёшлар таълим-тарбия олдилар.

1920 йил июль ойида Саид Абдуллахон ва машҳур Хисматуллонинг Хивадан сургун қилиниши ўлканинг йирик диндорлари ўртасида баъзи норозиликларни келтириб чиқарди. Аммо янги ташкил қилинган хокимият ижобий ишлар қилишни давом қилдирди. Кўп хотинликка чек қўйиш тўғрисида қонун тайёрлашга киришилди. Меҳнат интизоми тўғрисида қўлланма тайёрланди. «Ер–уни ишлаганга» деган кўрсатмалар берилди.

4 августда Тошкент шаҳрига ўқишга 20 нафар ўқувчи юборилди. 16 августда эса Хива шаҳрида биринчи марта якшанбалик ўтказилди. Бундан тушган даромад ободонлаштириш ишларига сарфланди. Шу йили декабрь ойида эса Хива шаҳрида қизил ўқитувчилар уюшмасининг биринчи мажлиси ўтказилди. Хоразм вакилларининг биринчи қурултойида эса барча вакуфниниг маданият ва маориф ихтиёрига берилиши, диндорларнинг норозилигини анча оширган эди. Бу янгиликларнинг барчаси анъанавий ҳаёт тарзимизга тамоман мос келавермади. Шу сабабдан ҳам қатор диндорлар марказий шаҳар Хивадан чекка нохияларга, бошқа ўлкаларга кета бошладилар. Баъзи диндорлар халҳ хокимиятига қарши курашни давом қилдираётганлар сафига қўшилдилар.

1920 йил июнь ойидан Хива шаҳрида «Роста», «Красноармейский листок» рўзномаларининг нашр қилина бошлаши, ўқитувчилар тайёрлаш курсининг ишбошлаши, айрим китобчаларнинг нашр қилиниши каби тарихий воқеалариинг юз бериши Хоразмда фан ва маданиятнинг ривожланаётганини кўрсатар эди. Булардан ташқари, Хоразмда социал масалалар бўйича тенги йўқ ишлар қилинди. 1920 йил бошларида Хоразм худудидаги ўзаро низолар сабабли минглаб хотин-қизлар бандиликда сақланаётган эдилар. Халқ ҳокимияти ана шу хўрланган хотин-қизларни ўзаро мунозаралар йўли билан ўз ота-оналари қошига, ўз оилаларига қайтарди. 20-йилларнинг биринчи кунидан бошлаб Хоразм воҳасида янги ҳаёт қурилишида машҳур ташкилотчилар, маданият ходимлари Матёқуб Отажонов, Полвонниёз Ҳожи Юсупов, Мулла- бекжон Рахмонов, Бобоохун Салимов, Одамохун Ортиқов, Жуманиёз Султонмуродов, Орозгалди Ҳожимамедов, Афзол Тагиров, Ҳусайн Қўшоев, Отажон Абдолов, Сафо Оллоберганов, Матёқуб Ахангаров, Рўзмат Юсупов, Юсуф Аҳмадов, И.Хонсуворов, Зокир. Бикчурин, Хакимбой Муҳаммадиев, Мулланаврўз Рўзибоев, Г.И. Бройдо, Сергей Малишев алоҳида катта хизмат қилдилар. Бу илғор ташкилотчиларнинг тарихда из қолдирган энг муҳим хизмати шуки, улар халқ оммаси орасидан ҳақиқий қобилият эгаларини танлаб олабилдилар ва тарбиялай олдилар. Уларнинг ҳадиқий тарбиясини олган қобилият эгалари Давлат Ризаев, Карим Болтаев, Қурбон Оллоберганов, (Берегин), Соиб Назарий, Онабиби Сафоева, Аҳмаджон Иброҳимов, Хайрулбанот Сайдошова, Қосим Зарипов, Машарип Полвонов, Эшмурот (Шухрат) Диванов, Умар Қурбоний, Болта Шарипов каби ёшлар давлат ишларига иштирок қилиб, таълим-тарбия соҳасида фаол кўзга кўрина бошладилар.

1921 йил бутун Хоразм вакилларининг иккинчи қурултойининг чақирилиши Хоразм воҳасининг кейинги тараққиёт йўлини кўрсатиб берди. Жумладан, қурултой чиқарган хулосада шундай сўзларни ўқиймиз:

«Хоразм республикасида бундан кейин меҳнат қилмасдан омманинг қонини сўрадиган паразитлар бўлмаслиги керакки, мамлакат бўйича декрет эълон қилиниб, ер-уни ишлайдиганларга берилсин, ерни ижарага бериб кун кўрувчилар ердан маҳрум қилинади».

Бундай қонуннинг қабул қилиниши меҳнаткаш омманинг меҳнат фаолиятини кучайтирди. Деҳқончилик соҳасида эса катта ижодий уйғониш бошланди.

Бу даврда халқаро муносабатларда ҳам катта ўзгаришлар юз бера бошлади. 1920 йил июнь ойида Хоразм республикасининг илғор Давлат вакиллари Тошкент Москва шаҳарларига келиб, қатор учрашувлар ўтказдилар ва битимлар туздилар. 1920 йил 1 сентябрда Хоразм делегацияси Боку шаҳрида чақирилган Шарқ халқлари съездида иштирок қилиб, шу съезд қарорларини қабул қилишда актив иштирок этдилар. 13 сентябрь куни ХХСР ва РСФСР ўртасида давлат шартномалари имзоланди, 13 ноябрда эса ХХСР билан Бухоро халқ совет Республикаси ўртасида икки томонлама шартнома имзоланди. ХХСР билан РСФСР ўртасида имзоланган шартномага биноан Чор Русияси Хива хонлигига нисбатан илгари қўлланиб келган барча ҳуқуқлардан Совет Русияси «воз кечди». Чор Русияси даврида Хоразмда вужудга келтирилган барча бойликлар маҳаллий меҳнаткашларнинг ихтиёрига берилди ва Хоразм республикасига 500 млн. сўм ёрдам уюштирилди. 1920 йил 20 сеитябрда РСФСР билан ХХСР ўртасида иқтисодий шартнома имзоланиб, ўзаро савдога кенг имкониятлар очилди. Совет Русиясидан Хоразмга келтирилаётган ва Хоразмдан Русияга чиқарилаётган маҳсулотлар, товалар ҳар қандай солиқ ва божлардан озод қилиндилар ва Хоразмга 100 дона дурадгорлик станоклари, 20 дона токарлик станоклари юбориш планлаштирилди.

Булардан ташқари, РСФСР ва ТАССР Хоразм республикасини хўжалик асбоблари, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалик қуроллари, уруғлик билан таъминлашни ўз зиммасига олдилар. Хоразмга юзлаб мутахассислар кўчиб кела бошладилар. Шу даврда «Хоразмга доимий ишга келган ҳар бир европалик бор имкониятлар билан ёрдам бериши бизнинг асосйй мақсадимиз» деган шиор остида иш кўрдилар.

1921 йил 13 октябрда ва 1922 йил 29 июнда РСФСР ва ХХСР ўрталарида имзоланган шартномалар ҳам 1920 йил сентябрда имзоланган шартноманинг ижроси эди.

РСФСР билан иқтисодий алоқани кенг йўлга қўйган Хоразм республикаси Туркистон АССР ва Бухоро республикалари билан ҳам ўзаро муносабатларни яхшилай борди. 1921 йил 1 июлда Туркистон АССРда Хоразм республикасининг ваколатхонаси ташкил қилинди. Шу йили 4 декабрда ваколатхона Бош консулликка айлантирилди. РСФСР билан ХХСР ва ТАССР ўртасида ўзаро ҳамкорлик муносабатларининг кенг йўлга қўЙИЛИШИ Хоразм республикаси билан Амударё бўлими (1920 йил декабрь ойидан Амударё вилояти) ўртасидаги алоқаларни янги босқичга кўтарди.

Хоразм республикасидаги ўзбеклар билан туркманлар ўртасида, манғишлоқлик қозоқлар билан красноводсклик туркманлар ўртасида биродарлик шартномаларининг имзоланиши Хоразм воҳасида ҳаёт кечираётган ўзбек, туркман, қорақалпоқ ва қозоқ меҳнаткашларининг кайфиятига ҳам ижобий таъсир ўтказди. Хоразм республикаси билан Амударё вилояти ўртасида савдо ва маданий алоқаларга кенг йўл очилди. Натижада Амударё кирғоқлари бўйлаб қўйилган соқчилар ортиқча бир нарса бўлиб қолмоқда эдилар.

1920-1921 йиллар жаҳоннинг турли худудларидан Хоразмга «Маданий юриш» эълон қилинди. Худди янги ер ўзлаштирганлари сингари қўшни халқларнинг вакиллари халқ хўжалигининг ҳамма соҳаларига кириб келдилар. Рус усталари ташаббуси билан янги Урганч ва Хива шаҳарлари оралиғида тўртта темир кўприк қурилди. Туркия гражданлари Абдулла Мамедов, Ҳусайн Исмоилов, Баҳри Камол маданият ва маориф ишларида жонбозлик кўрсата бошладилар. Ҳ.Ҳ. Ниёзий саҳна санъати соҳасида катта ташкилотчилик қилди. Бошқирд Афзал Тагиров, Кашшоф Поти Хоразмда ўрта махсус билим юртларини вужудга келтиришда катта хизмат қилдилар. Бузилган заводларни тиклаш, қадимий ҳунармандчиликни кенг йўлга чиқариб қўйиш ишлари кучайтирилди. Фидокорона ҳалол меҳнат қаҳрамонларини мукофотлаш мақсадида 1922 йил февралдан Хоразм «Меҳнат нишони» таъсис қилинди. Аммо янги ҳаёт қурилиши ҳаммага ҳам бир хил кайфият бермади. Анъанавий ҳаёт нашъаларига содиқ бўлган қатор кишилар ўз йўлида маҳкам туриб, тарки ватан қилдилар. Баъзилари янгиликларга қарши ташвиқот қилишни давом қилдиравердилар.

Хоразм халқи янги ҳаёт қурилишининг дастлабки йилларида турли йўналишлар бўйича ҳаракат қилди. Чунки улар янги ҳаёт қай тарзда юз беришини билмасдилар. Шунинг учун ҳам кундалик сиёсатда кўпроқ ёшлар фаоллик кўрсатдилар. Биринчи бор вужудга келган идораларнинг ходимлари орасида катта кўпчиликни шу ёшлар ташкил қилди. Инқилоб ғалабасининг дастлабки йиллари ёшлар билан кексалар ўртасидаги муносабатда ажралишнинг бошланиши даври бўлди. Бу масала хотин-қизларга ҳам тааллуқли эди.

Хива хонлиги даврида 132 мадраса, 2169 анъанавий мак- таб, 8 та жадид мактаби бўлиб, уларда 60 мингдан ортиҳ ёшлар ўҳитилаётган эдики, ислом ғоясини ўтказиш марказий масала ҳисобланарди. Инқилоб ~ ғалабаси билан бу 'диний мактабларга, диндорларга ҳарши ҳужум бошланмаган бўлса ҳам янги сиёсатнинг ўзи бу ўҳув юртларининг ярмидан кўпро- ғининг ўз фаолиятини тўхтатишларига олиб келди. Ўҳиётган ўғил-ҳизлар сафи 10 марта ҳисҳариб кетди. Бу анъапавий тар- бия соҳасидаги ишларга катта зарар етказди.

1920-1921 йилларда Хоразм маданият ва маориф нозири лавозимида кўп кишилар ишладилар. 1921 йил Туркия граждани даврнинг фаол кишиларидан Баҳри Камол ҳам шу вазифада ишлади. У Хоразмда миллий мактабларни кўпайтиришга ҳаракат қилди ва ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда гуруҳларга ажратиб ўқитишни тавсия қилди. Баҳри ташаббуси билан Хива шаҳрида янги партия мактаби ташкил қилиниб, кейин шу мактаб дорилфунунга айлантирилди.

Баҳри маданият ва маориф нозири сифатида қўшни ўлкалардан мутахассислар таклиф қила бошлади.

Фақат Саратов губернасидангина 38 нафар маориф ходимлари Хоразмга келдилар. Ана шу мутахассисларнинг ёрдами билан 1922 йил Хива шаҳрида ўқитувчилар семинарияси ташкил қилинди. Унинг биринчи директори қилиб Кашшоф Поти тайинланган эди. Хива ўқитувчилар семинарияси Туркиядаги шунга ўхшаш ўқув юртларининг ўқув планлари асосида ишлай бошлади. Ана шу низом ва дастуруламалларга асосан бу ўқув юртида маънавий тарбия биринчи ўринга қўйилди.

Тарбия соҳасидаги ишларда катталарга ҳурматда бўлишга алоҳида эътибор берилди.

Хива шаҳрида ташкил қилинган ўқитувчилар семинариясига Хива, Янги Урганч, Тўрткул шаҳридан кўп ёшлар жалб қилиндилар. Қишлоқ деҳқонларининг фарзандлари талабаларнинг фақат 5 фоизини ташкил қилдилар. Инқилоб ғалабасининг дастлабки йилларидан бошлаб Хоразмда кадрлар таиёрлаш ишларига алоҳида эътибор берилди. 1922 йил Хоразм маданият ва маориф нозири лавозимига Султон Қори кўтарилар экан, кадрлар тайёрлаш масаласи илгаригича муҳим вазифа сифатида қолмоқда эди.

Инқилоб ғалабасидан кейин Хоразм маданият ва маориф соҳасидаги муҳим ютуқ ҳар бир халқнинг ўз она тилида мактаб, театр коллективлари, рўзномалар, қисқа муддатли курслар ташкил қилиниши бўлди. Хоразм республикаси худудида 1920-1922 йилларда ўзбек, туркман, қорақалпоқ, қозоқ тилларида мактаблар ташкил қилинди. Муҳими яна шундаки, мактабларда бир неча тилда бемалол сўзлаша биладиган ўцқтувчилар дарс бердилар. 1922 йил сентябрь ойидан бошлаб Хоразм халҳ доридфунунида Афзол Тагиров, Давид Бакиров, Аҳмон Абдолов, Ҳусаин Қўшаев, Собир Ҳакимов каби илғор педагоглар дарс бериб, хоразмликлар орасидан ўқитувчилар ва жамоатчи кадрлар тайёрлашга катта ҳисса ҳўшдилар. Улар хоразмлик илғор ёшларга қонунлар асосидан, тарих, социология, жуғрофия, араб тили, табиат, рус тили фанларидан таълим бердилар. Хоразм республикаси маданият ва маориф соҳасида энг байналминал тармоқ бўлйб қолди. Чунки бу соҳа турли миллат вакилларини ўзаро ҳамкорликка уюштирадиган энг муҳим тармоқ сифатида шаклланиб борди.

1921 йил май ойида чақирилган бутун Хоразм вакилларининг II – қурултойда умрбод бир-бирларига қўл берган ўзбек, туркман, қорақалпоқ, қозоқ халқларининг вакиллари биродарликка, дўстликка содиқ бўлиб қолдилар. Қурултойга таклиф қилинган вакилларнинг эллик олти нафари туркман халқининг вакиллари бўлиб, уларнинг иштирокида советлар марказий ижроия комитети (МИК) ташкил қилинди. Хоразм республикаси конституциясига ўзгаришлар киритилди. 1922 йил Хоразм советларининг III-қурултойи чақирилиб, 24 райондан 339 вакил таклиф қилинди. Шу даврда туркман меҳнаткашларининг алоҳида қурултойи чақирилиб, 200 вакил ва қозоқ, қорақалпоқ меҳнаткашлари вакилларининг қурултойи чақирилиб, 40 вакил иштирок қилди.

Хоразм республикаси меҳнаткашлари вакилларининг қурултой ва кенгашларининг ўтказилиши янги ҳаёт қурилиши соҳасида катта изланишлар бўлган эди. Шунинг учун бўлса керак бу даврда Хоразм шароитида янгилик кўп юз берди. Ана шу юз берган янгиликлар биродарликда қилинган меҳнат натижаларидан эди. Хива инқилобининг ғалабаси кишиларни бир-бирига яқинлаштириб, халқаро ҳамкорликни янги босқичга кўтарди. Бундай холатни 1921-23 йиллардаги очликка қарши кураш ҳаракатида аниқ кўриш мумкин.

Уч йил давомида хоразмликлар Русиянинг очликдан қийналаётган халқларига миллион сўмлаб пул тўпладилар, озиқ-овдат юбордилар. Волга бўйи халқларидан Хоразмга юборилган ташаккурномалар кўп нарсалардан далолат берарди.

Хоразм меҳнаткашлари халқлар ўртасида мустаҳкам биродарлик юзага келтирмоқ учун катта ишлар қила бошладилар. 1922 йил Генуя конференцияси очилиши муносабати билаи Хива шаҳрида 500 кишилик мажлис чақирилиб, Русия, Озарбайжон, Бухоро республикаларининг шу конференция ишида иштирок қилаётган вакилларига муваффақиятлар тиладилар. Генуя конференцияси иши яхши натижалар билаи тугагани учун Хива шаҳрида 1922 йил 11 апрелда манифестация эълон қилиниб, шаҳарнинг бир кўчасига Г.В. Чичерин номи берилди.

Хоразмнинг халҳ хўжалиги ишлари бу даврда жуда оғирлашган эди. 1920 йилларнинг бошларида Хоразмда жами 35 мииг чиғир ишлади. (1913 ййл 80 минг), 55-60 минг десятина ер экилди. (1913 йил 175 минг десятина), пахта майдонлари 3 минг десятинани ташкил қилди. (1913 йил 18,5 минг десятина). 20 минг оила жойсиз қолди. Фақат туркман аҳолиси ҳаёт кечираётган худудларда ўзаро низолар натижасида 5 минг оила хонавайрон бўлди. Ҳали 1920 йил 29 май куни Хива шаҳридан Тошкентга Турккомиссияга юборилган телеграммада «Хиванинг илгариги озгина саноати ҳам вайрон қилинган, кейинги 2 йил давомида халқ хўжалигига кучли зарар етказилганки, яқин вақтларда тўғрилаб бўлмас... Амударё бўлимида аҳвол жуда ёмон ўлка хонавайрон, пул билан ёрдам керак, энг оғир очликда қолганлар Хива томонидир» деб таъкидланган эди. Ана шундай ҳолатга тушиб қолган худудда уч йил ичида озиқ-овқат масаласи ижобий ҳал қилинди, бу катта ғалаба эди. Бу ўзаро ишончни мустаҳкамлади.

1923 йил РСФСР Хоразмга ёрдамлашиш учун 100 нафар агроном, инженер, техник, механик, электрик, матбуотчи, чарм тайёрлаш усталари ажратди. Татаристон ўз ўқув юртларидан Хоразм учун 10 ўрин ажратди. Шу йили 29 январдан Москва шаҳрида ХХСР нинг савдо ва саноат нозирлигининг савдо идораси очилиб, 4 сентябрдан бошлаб бу идора ХХСР нинг иқтисодий кенгашининг савдо ваколатхонасига айлантирилди. Бундай алоқалар Хоразм республикаси халқлари ҳамкорлигини оширди. 1923 йилдан миллий масалага эътибор кучайиб Хива, Хўжайли, Тошҳовуз вилоятлари вужудга келди ва сув масаласида уч вилоят вакилларидан кенгаш тузилди. Хоразмда юз бераётган ўзгаришлар ҳақида 1923 йил шўндай деб ёзган эдилар: «Хоразмда инқилоб бошлангандан то 1922 йил охиригача бўлган даврни бутунлай сиёсий курашдан иборат бўлган давр деб айтиш мумкин».

Энди ҳозирги кунда илгаригидек ҳар бир айрим шахслар томонидан тутилган шахсий сиёсатлар, бу кунгача юқумли касалдек бўлиб келган расмий ва шахсий курашлар йўқ... Биз ҳам энди бутун жумҳуриятларда давом этмоқчи бўлган иқтисодий ва хўжалик ишларимизни йўлга солишга киришдик. Маориф, маданиятнинг кўтарилишига тиришмоқдамиз»...

1923 йил ўрталарида Туркистон АССР, Бухоро ва Хоразм совети республикалари Кўнгилли флот ширкатининг Ўрта Осиё бўлимини ташкил қилиб: Тошкент, Олма-Ота, Бухоро, Хива ҳаво йўлида қатнайдиган 6 та самолёт сотиб олдилар. Шу йили Хива шаҳри қошида самолёт станцияси ташкил қилмоқ учун махсус кишилар келдилар. 1923 йил Хива шаҳрида рус давлат банки очилди ва Хоразм деҳқонларининг Москвадаги қишлоқ хўжалиги кўргазмасига сафари уюштирилди.

Москва кўргазмасида Туркистон, Хива, Бухоро меҳнаткашлари ҳаётини акс эттирувчи буюмлар, материаллар қўйилган махсус бўлим ташкил қилинди. Ана шу тариқа Хоразм ҳаёти жаҳон халқлари кўз олдида яна ҳам яққолроқ кўрина бошлади.

1920 йил Хоразмда биринчи марта май байрамининг нишонланиши, 1921 йил Ўрта Осиёда биринчи бор Хоразм халқлари биродарлик байрамининг ўтказилиши, 1922 йил Хива шаҳрида Урта Осиёда биринчи давлат театрининг ташкил қилиниши, 1923 йил Хоразмда халқаро ёшлар кунининг нишонланиши каби воқеалар сиёсий ҳаётда тарихий воқеалардан бўлди. 1921-1922 йиллар Хоразм ёшлар уюшмаси билан қўшни Амударё вилояти ёшлар уюшмаси ташкилоти ўртасида кучли ҳамкорлик ўрнатилган давр бўлди. А.Т. Пескунов, Муҳаммадназар Одамов, Қурбон Берегин, Соиб Назарий, Рўзмат Юсупов, Кутлимурод Маҳмудов каби ёшлар, уюшма фаолиятида катта роль ўйнадилар. Хоразм воҳаси ёшлари Волга бўйи халқлари ҳаётида юз берган очлик маҳаллий воқеа бўлиб қолмасдан ҳаммани ўйлантирадиган ва ҳаракатга келтирадиган воқеа эканини биринчилардан бўлиб англаб етишди. 1922 йил 3 майда ёшлар ўртасида музика, адабиёт, спорт тўгараклари иш бошлаганини ҳисобга олдилар. Кўчманчи қозоқ, туркман ёшларини сиёсий ҳаётга тортиш муҳим масала қилиб қўйилди. 1923 йил 28 январда Хоразм хотин-қизлари учун алоҳида мактаблар ташкил қилиш масаласи илгари сурилди. Шу йили Хоразмда хотин-қизлар уюшмаси ташкил қилиниб, унга раҳбар қилиб Хайрулбанот Сайдошова сайланди. Хотин-қизлар уюшмаси масаласи 1923 йил 11 ноябрда Хоразм компартияси Марказий Комитети ҳузуридаги партия ячейкаси мажлисида муҳокама қилинди. Шундай қилиб, асрлар давомида сиёсатдан четланиб келинган Хоразм хотин-қизлари халқ хўжалигининг деярлик барча соҳаларига ишга жалб қилина бошладилар. Хотин-қизларнинг халҳ хўжалиги ишларига жалб қилинишда баъзи қийинчиликларни енгиб ўтишга тўғри келгал бўлса ҳам бу сиёсат ижобий роль ўйнади. Чунки ишлаб чиқариш соҳасида ва маданий ҳаётда уларнинг ўрни ҳам алоҳида аҳамият касб қилади.

КЎП ЎҚИЛГАНЛАР