Жаҳоннинг турли минтақаларида ибтидоий жамоа тузумининг емирилиши жараёнида илк давлат уюшмаларининг юзага кела бошланганлигини кузатиш мумкин.
Деҳқончиликнинг ва чорвачиликнинг пайдо бўлиши, хунармандчиликнинг вужудга келиб тараққий этиши, меҳнат қуролларининг такомиллашиши меҳнат унмдорлигининг ошишига олиб келди.
Айни пайтда уруғ жамоаси худудий қўшни жамоасига айлана борди.
Аҳоли жойлашган ерларни, деҳқончилик билан машғул ваҳоларни душмандан ҳимоя қилиш, жамоанинг ички ва ташқи муносабатларини ҳуқуқий ривожлантириш ва назорат қилиш зарурати илк давлат бирлашмалари ривожланишининг бошланишига сабаб бўлди.
Масалан милоддан аввалги 4- минг йилликда Месопотамияда, мил. аввалга 3-минг йиллик бошларида Мисрда илк давлатлар пайдо бўлди.
Ўзбекистон тарихига доир воқеа ва ҳодисаларнинг таҳлилига янгича ёндашиш туфайли Марказий Осиёда, жумладан, Ўзбекистон худудида дастлабки давлатларининг ташкил топиши тарихига 3-минг йил бўлди, деган илмий хулосага келиш мумкин.
Мил. авв. 1-минг йилликнинг бошларида Марказий Осиёнинг нисбатан ривожланган вилоятларида илк давлат бирлашмалари пайдо бўла бошлайди. Қишлоқлар кенгайиб шаҳарларга айланиб борар экан, бу шаҳарлар энг қадимги вилоятлар ва давлат уюшмаларининг маъмурий маркази бўла боради.
Авестодаги маълумотлар, Геродот ва Гекатей асрлари (Қатта Хоразм), шунингдек, Ктесийнинг, Қадимги Бактрия подшолиги ҳақидаги маълумотлари Марказий Осиёда илк давлат уюшмаларининг учун асос бўлиб хизмат қилади. Тадқиқотчилар бу давлатларининг шаклланиш жараёнини ахмонийларгача бўлган даврда деб хисоблайдилар ва мил. ав. IХ-VII асрлар деб белгилайдилар.
Катта Хоразм давлати таркибига Амударенинг қуйи оқимидаги шимолий ерлар, Мурғаб ваҳоси ва Парфия худудлари, Бактрия давлати тарқибига эса хозирги Сурхандарё, Тожикистоннинг Амударёга ёки ерлар ва Шимолий Афганистон худудлари, Суғдиена — Зарафшон дарёсидан сув ичган ерлар ва Қашқа ваҳоси худудлари кирган.
Марказий Осиё халқлари мил. авв. VI-IV асрларда, яъни қарайиб 200 йил мобайнида Эрон аҳамонийлари хукумронлиги остида яшадилар.
Фақат мил.авв. IV асрларга келиб аҳамонийларнинг марказий ҳокимияти кучсизлана бошлаган, зулм асоратида бўлган халқлар ўз мустақилликларига эришиш имкониятига эга бўлдилар. Марказий Осиёда ўз мустақиллигига биринчилар қаторида Хоразм воҳаси эришди.
Искандар Зулқарнайн Эроннинг асосий вилоятларини босиб олгач, мил.авв. 329 йилнинг баҳорида Хиндикуш тоғидан ошиб Марказий Осиё ҳудудларига кириб келади.
Босқинчиларга қарши умум халқ уруши эълон қилган Бактрияликлар, сўғиеналиклар ва скифлар уч йил давомида душман билан мардонавор жанг қиладилар.
Халқнинг юнон-маркази босқинчиларига қарши курашига маҳаллий саркордалардан бўлган Спитамен бошчилик қилади.
Мил.авв. 327 йилнинг охирларида Суғдиена Искандар томонидан батамом босиб олиниб, қўзғолон бостирилди.
Мил.авв. IV аср охирида Искандар салтанати уч мустақил давлатга: Македония, Миср, Cурия ва шарққа бўлиниб кетади. Суриядан то Марказий Осиё Ҳиндистончага Македониялик Искандарнинг энг ишончли саркадарларидан бири Саловкага тегади. Ўрта Осиё халқларининг мил. авв. 312 йлдан 250 йилгача бўлган тарихи салавкийлар тарихи билан чамбарчас боғлиқдир.
Мил. авв. 250 йиллагача келиб, Марказий Осиёда салавкийлар давлатидан иккита-дастлаб Парфия, кейин эса юнон-Бактрия давлатлари ажралиб чиқади. Юнон-Бактрия давлатларининг асоси Бактрия бўлиб, баъзи ҳокимлар даврида Хиндистоннинг шимолий-ғарбий қисми, Амударё ва Сирдарё ўртасидаги катта ерлар қўшиб олинади. Давлатнинг пойтахти Шимолий Афганистондаги Бактро шаҳри эди.
Юнон-Бактрия м.а. II асрнинг учинчи чорагига келиб Шаркий Туркистон оркали кириб келган юечжи ва сак кабилалари хужуми натижасида бутунлай инқирозга учради.
Хозирги Туркманистон ва Эроннинг бир қисмини ўз ичига олган қадимги парфия давлати мустақил давлат ва империя сифатида 500 йилдан зиёдроқ яшаган.
Мил. авв. II-I асрларда М.Осиёда мавжуд бўлган давлатларининг яна бири бу Паркана давлати бўлиб у Хитой манбаларида Давон деб юритилади. Хитой маълумотларига кўра мил. авв. II асрда Фарғонада 300 минг аҳоли яшаган. Ваҳода шахарлар кўп бўлиб, пойтахти Эриш шаҳри (хозирги Марҳамат) эди.
Давон қишлоқ хужалиги юксак даражада ривожланган мамлакат эди.
Мил. авв. III асрнинг бошларида пайда бўлган яна бир давлат Канғ давлати эди. Бу давлатнинг худуди дастлаб Сирдарёнинг ўрта оқимидаги ерлардан (Тошкент воҳаси ҳамда унга туташ тоғ ва чўл зоналари) иборат эди.
Мил авв. II-I асрларда қанғликлар Амударё ва Сирдарё оралиғидаги ерларни ва Хоразмни ўзларига бўйсиндирадилар.
М.а. I ва милодий II-I асрларда Қанғ давлати иқтисодий ва маданий жихатдан анча ривожланган давлат эди.
Қанғ давлатининг асосий аҳолиси ўтроқ ва ярим ўтроқ бўлиб унинг худудида кўчманчи чорвадорлар ҳам яшар эди. Ўтроқ аҳоли асосан водийда яшаб, деҳқончилик, боғдорчилик ва ҳунармандчилик билан шуғулланиб келган.
М.а. II-I асрларда Урта Осиё худудидаги яна бир мустақил давлат Тохаристон эди. Тохар қабилалари Бақтрияда юнон-Бақтрия хукмдорлигини тугатгандан сўнг уни шундай номлашди.
Тохарлар қисман кўчманчи бўлиб қолаверишган. Уларда ягона давлат бўлмаганидек, олий хукмдор ҳам йўқ эди, ҳар бир шаҳар ўз ҳокими томонидан бошқарилган.
Хитой манбаларида юечжи деб номланган қадимги массагетлар хуннлар томонидан М.Осиё уларига суриб чиқарилдилар ва милоддан авв. 140-130 йилларда улар юнон-Бактрияга кириб келишдилар. Улар бу бешта хокимликка бирлашиб яшадилар. Тез орада юечжи қабилаларининг тазъйики остида юнон-Бактрия давлати парчаланиб кетди.
М.ав. 1-аср охирида мил. 1 аср бошида бу ерда яъни Бактрияда юечжи қабила биринчи хокими Кужула Кадфиз бўлган Қушон давлати ташкил топди.
Милоддий 1 асрга келиб Қушон давлати ўз ахамиятига кура антик давр Хитойдаги Хан давлати, парфия подшолиги, Рим салтанати билан рақобатлаша оладиган қадимги дунёнинг энг қудратли ва забардаст давлатларидан бири сифатида ташкил топди.
Кужула Кадфиздан сунг унинг уғли Вима Кадфиз даврида мамлакатда пул ислоҳати ўтказилиб олтин тангалар зарб қилина бошлади.
Қушон подшолари ичига энг малиҳури Канишка хисобланади. Унинг хокимлик даврида Қушонлар салтанати янада изллаб яшнади. Мамлакат пойтахти Пешавар атрофида эди. Мамлакатининг худуди Шимоний Хиндстан, Афганистон, Марказий Осиёда купгина вилоятлар, шаркий Таркистондаги ибарот эди.
Канишкадан сўнг Восишка подшолиги даврида кушонлар салтанати, инқирозга учрай бошлади.
Қушон даврида Марказий Осиёнинг деярли барча вилоятлари қишлоқ хужалигини яхши ўзлаштириб олган эдилар чорвачилик ҳам ривожланади.
Хунармадчилик фақат йирик шаҳарларда эмас кичикроқ манзилгоҳларда ҳам ривожланди. Қушонлар даврида савдо-сотиқ ички ва ташқи савдо айниқса ривожланди.
IV асрда Урта Осиёда Қушон подшохлари йўқ булди бошқа кабиловий вакиллари-хонлар ёки хионитлар етакчи рол уйнай бошлади.
V аср урталарида эса Урта Осиё худудида янги қудратли давлат Эфталийлар подшоҳлиги шаклланиши охирига етди.
Манбаларда бахо берилишича, 457 йилдан бошлаб эфталий подшоҳи Вахшунвор Чоғаниен, Тохаристон ва Базахшонни узига бўйсиндирган.
Массагетлар авлоди — эфталитлар қушонлар сиёсатини давом эттириб, Урта Осиё, шарқий эроннинг бир қисми, Шимолий Хиндистон ва Шарқий Туркистонни халқларини ягона давлатга бирлаштирдилар.
Эфталийлар давлати марказий Осиё ҳалқлари тарихида муҳим ўрин тутиб, кейинчалик ўз урнини 563-567 йиллардаги қуралидан сўнг тарих мойданидаги янги сиесий куч-Турк хоконлигига бўшатиб берди.
Турк хоконлиги таркибига Шаркий Туркистон, Шимолий Хиндистон ва Каспий денгизигача бўлган Ўрта Осиё худуди кирар эди.
588 й. Эрондаги сосонийлар давлати ва турк хоконлиги лашкарлари орасида жанг бўлиб, унда турклар мағлубиятга учрадилар. Шундан сўнг Турк хоконлиги шарқий хамда ғарбий қисмга булиниб кетди.
VII аср урталарида йирик Араб халифалиги давлати ташкил топди. Араб халифалиги VIII аср бошларида бутун Мавароуннахрни босиб олди. Араб истилоси билан бирга бу ерга ислом дини ҳам кириб келди.
VIII асрнинг охири IХ аср бошларида Араб халифатлиги чуқур сиесий инқирозга учради.
Марказий Осиёда юзага келган вазият халифаликни шаркий вилоятларни ва Мавароуннахрни идора қилишни маҳаллий задағонлар вакиллари Тохорийлар ва Сомонийларга беришга мажбур қилди. Улар тез орада фалифаликдан мустақил сиёсат юрита бошлади.
Сомонийлар Мавароуннахрни бошқаришда маҳаллий анъаналарга асосланадилар. Улар деҳкончилик, хунармандчилик ва савдони ривожлантиришни, солиқ тизимини тартибга солишни мамлакатни бошкаришда шариат қонунларига амал қилишни давлат вазифаси даражасига кўтардилар.
Исмоил Сомоний даврида давлат тизимини мустахкамлалига қаратилган қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Натижда қадимги шарқ давлатчилиги анъаналарига асосланган марказлашган бошқариш тизими яратилди.
Наршахийнинг маълумотлари бўйича, Сомонийлар давлатининг марказий бошкаруви 10 давондан иборат бўлган.
Х аср охирларида Сомонийлар давлати қулаб, Мавароуннахрда хукимронлик Қорахонийлар қулига утди. Қорахонийлар давлатни эл-юрт ва вилоятларга бўлиб бошқардилар.
Қорахонийлар давлатнинг бошлиғи тамгачхан яъни хонлар хони ёки Қорахон-улуғ хон деб юритилган. Қорахонийлар даврида ер эгалигининг иқта шакли кенг авж олди.
ХII асрнинг 2 ярмида Мавороуннахрда Қорахонийлар давлати инқирозга юз тутиб, унинг ўрнида ҳарбий турк саркардалари томонидан бошқариладиган майда феодал улкалар пайдо бўлди.
Ўрта Осиёнинг жанубий ғарбидаги қудратли Селджукийлар давлати ХII аср ўрталарида заифлаша бошлади. Юзага келган сиесий вазиятда Хоразмшахлар мамлакати кучая бошлади. Хорезмшахлар унвонини ХI аср охирида Қутбаддин Мухаммад тиклаган эди. 1127-1156 йилларда хукмронлик қилган Отсиз даврида Хоразм кучли давлатга айналди. Унинг ворислари Эларслон (1156-1172) ва Алауддин Такаш (1172-1200) даврида Хоразм ерлари янада кенгайиб у шарқдаги қудратли давлат бўлди. Хоразмшах Мухаммад даврида (1200-1220) Хоразмга бутун Мавароуннахр қушиб олинди.