![]() Бугун, 14 феврал куни соат 20:30да «Миллий» телеканалида Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлигида суратга олинган «Мендирман Жалолиддин» сериали премьераси бўлади. Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, сериал лойиҳаси раҳбари Саида Мирзиёева ўз каналидаги постида ушбу тарихий сериал томошабинларга манзур келишига ишонч билдирди.
|
![]() Иккинчи жаҳон урушигача ўтган беш йилликлар даврида завод нафақат Урганч шаҳрида, балки вилоятдаги барча саноат корхоналари орасида биринчиликни қўлдан бермай келди.
|
![]() ХVII асрда яратилган ва Хива хонлиги вужудга келган даврдан то XVII асрнинг 2-ярмигача бўлган давр тарихини ёритишга хизмат қилувчи энг муҳим маҳаллий манбалардан бири Абулғози Баҳодирхоннинг «Шажарайи турк» асаридир.
|
![]() Шоир ва тарихчи Баёний шоҳ ва шоир Феруз замонида кўплаб мадрасалар қурилганини, матбаачилик йўлга қўйилганини, китобхонлик авж олганини, хоннинг ўзи буларнинг барчасига бош-қош бўлганини ёзади.
|
![]() XX асрнинг 40-йилларидан бошлаб В.Абдуллаевнинг диққат эътиборини ўзбек адабиётининг кам ўрганилган ёки умуман ўрганилмаган даври муаммолари ўзига тортди.
|
![]() Хива хонлигининг ташкил топиши ва сиёсий тарихи. 1510 йилда Шайбонийхон вафотидан сўнг Хоразм ҳудуди Эрон шоҳи Исмоил томонидан бўйсундирилди. 1510-1512 йилларда Хоразмни Эрон шоҳининг ноиблари идора қилдилар. Аммо, 1512 йилда Хоразм ҳудудларида эронийларга қарши ҳалқ харакатлари бошланди. Ушбу ҳаракатга Вазир шаҳрининг (Устюртда, Кўхна Урганчдан 60 км узоқликда жойлашган бу шаҳарни XVасрда ўзбек хонлардан бўлган Мустафохон барпо этган) қозиси Умар Шайх бошчилик қилди.
|
![]() 914 йил август ойида Хоразм жадидлари Полвонниёз Ҳожи Юсупов бошчилигида “Ёш хиваликлар” партиясини туздилар. Бу ташкилот дастурининг асосини мавжуд тузум доирасида ислоҳотлар ўтказиш, мактаб-маориф ишини яхшилаш, хон ҳокимиятини чеклаш каби масалалар ташкил этар эди. 1915-1916 йилларда Хива хонлигининг истибдодига қарши Жунаидхон бошчилигидаги туркманларнинг қўзғолонлари бўлиб ўтди.
|
![]() Пахта экиш ва ундан ҳосил ҳамда ибтидоий усуллар билан бўлсада чигитдан қора ёғ ажратиб олиш кўҳна Хоразм воҳасининг Жайҳун дарёси соҳили атрофларида бундан 2500-3000 йиллар муқаддам бошланган.
|
![]() 1505 йили Темурийлар тасарруфида бўлган Хоразм ҳудудини Шайбонийхон бошчилигидаги кўчманчи ўзбеклар эгаллади. Шайбонийхон вафотидан кейин (1510) Хоразм Эрон сафавийлари томонидан забт этилди.
|
![]() Соҳибқирон Амир Темур ибн Тарағай Баҳодир (1336-1405) асос солган йирик ва қудратли салтанат. Дастлаб Мовароуннаҳр ва Хоразмда вужудга келган давлат унинг 1380-1402 йиллардаги ҳарбий юришлари натижасида Эрон, Ироқ, Олтин Ўрда, Туркия, Озарбайжон ва Ҳиндистоннинг шимолий қисмигача ёйилди. У барча туркий қавмларни ягона салтанатга бирлаштиришни орзу қилган эди.
|