КУБРО, Нажмиддин Кубро (тахаллуси; асл исм-шарифи Аҳмад ибн Умар ибн Муҳаммад Хивақий ал-Хоразмий) (1145—Хива—1221) — улуғ шайх, тасаввуфнинг таниқли вакилларидан бири, кубровийлик тариқатининг асосчиси (унинг тахаллуси «диннинг улуғ юлдузи» маъносини беради).
|
Асли Туркманистоннинг Тошҳовуз вилояти Мойлижангал қишлоғида 1958 йилда туғилган Болтабой ака 1981 йилда техникумни битиргач, Шовотдаги фермада ишлай бошлаган, аммо мунтазам шеърлар битарди.
|
Дастлаб мактабда, сўнг Хивадаги Иноқий мадрасасида ўқиди. 18 ёшларида шоир сифатида халқ ўртасида танилди. Муҳаммад Раҳим Соний (Феруз) Аваз Ўтар истеъдодига катта эътибор берган, уни саройга таклиф қилиб Табибийни унга устоз тайин этган. Аммо, Аваз Ўтар сарой ҳаёти билан чиқишолмай, уни тарк этади.
|
Отажон Худойшукуров (1944. 4.10 — Тўрткўл — 1994.22.12) — хонанда; Ўзбекистон (1977) ва Қорақалпоғистон (1970) халқ артисти. Ашула айтишни амакиси хонанда Й. Оллошукуровдан ўрганган, кейинги устозлари К.Отаниёзов, Назир қори, Ж.Бекчонов ва бошқалар. 1963 йилдан Қорақалпоқ давлат филармониясида яккахон хонанда.
|
1934 йили туман марказидаги Стрелков номли етти йиллик мактабни тамомлагач қишлоқдаги мактабида муаллимлик қилган. Шу даврда Хива педагогика техникумида сиртдан ўқиган, ундан кейин Урганч шаҳридаги муаллимлар тайёрлаш олий илмгоҳини муваффақиятли тугатгач яна она қишлоғига ишга келиб 1935 йилдан 1939 йилгача 28 - сонли А.С. Пушкин номли тўлиқсиз ўрта мактабга директорлик қилган.
|
Жаҳон маданиятининг Хоразмдаги илк тарғиботчиларидан бири. Огаҳий унинг номини ўзининг «Гулшани давлат» китобига киритган. Хива хони Сайд Муҳаммадхон саройида котиблик қилган. Муҳаммад Раҳим II уни мирзабошилик вазифасига кўтарган. Россия билан Хива хонлиги ўртасида имзоланган сулҳ шартномаси (Гандимиён шартномаси) Комил Хоразмий қўли билан ёзилган (1873). Сўнгра саройда девонбеги (1873—80), мирзабоши лавозимларида ишлаган (1880 йилдан). Хоразмда биринчи бўлиб босмахона ташқил этган (1880—81).
|
Сиёвуш Хоразмнинг биринчи подшоҳи эди. Хоразм шоҳлар давлати Владимир (Киев) князлигига ўз элчиларини жўнатган ва ислом динини ёйиш, тинчлик ва ҳамкорликда яшаш масалалари бўйича фикр алмашганлар.
|
Таниқли шоир Матназар Абдулҳаким 1948 йилда Урганчнинг Қоровул қишлоғида туғилган эди. Буни таъкидлаётганимнинг боиси, Хоразм аҳолиси икки шева-ўғиз ва қипчоқ лаҳжасида гаплашишади. Ҳазорасп, Хонқа, Янгиариқ, Хива, Боғот, Урганч, Қўшкўпир,Шовот туманиликлар ўғиз лаҳжасида “гапласалар”,шимолий туман бўлган Янгибозор ва Гурланликлар қипчоқ лаҳжасида “сўйлийди”.
|