Уларда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан ишлаб чиқариш илғорлари, фаол жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Таъкидланганидек, Конституциямизнинг бу йилги байрами Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси ва раҳнамолигида мамлакатимизда кенг кўламдаги сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий - маърифий ислоҳотлар шиддат билан амалга оширилаётган бир даврда нишонланмоқда. Бу янгиланишлар халқимизнинг орзу ва армонларини рўёбга чиқармоқда.
Давлатимиз раҳбарининг доно ички ва ташқи сиёсати туфайли ҳаётимиз бутунлай ўзгача маъно ва мазмун касб этмоқда. Ўзбекистоннинг яқин ва узоқ мамлакатлар, хусусан Марказий Осиё давлатлари билан янгиланган муносабатларини халқимиз чин дилдан қўллаб - қувватламоқда. Яқин қўшничилик муносабатлари халқларимиз ўртасидаги алоқаларни янги даражага кўтарди.
Конституциямиз қабул қилинган-лигининг 24 – йиллиги тантаналари арафасида Президентимиз ташаббуси билан 2017 йил "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинган эди. Кейинги бир йил давомида мамлакатимизда, хусусан ҳудудларда амалга оширилаётган янгиланиш ва ислоҳотлар халқимиз учун муносиб турмуш ва меҳнат шароитларини яратиб беришга қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Халқимизнинг якдил эътирофича бугун "Инсон давлат идоралари учун эмас, давлат идоралари инсон учун”, деган тамойил кундалик ҳаётимизнинг мазмунига айланди.
Буларнинг ҳаммаси Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Асосий Қонинимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституциясида кафолатланган эркинлик ва ҳуқуқларидан тўла фойдаланаётганлигининг натижасидир.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги арафасидаги ва 2017 йил 10 октябрдаги фармонларига мувофиқ бир гуруҳ юртдошларимизга давлатимизнинг юксак мукофотлари, жумладан, "Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонлари билан мукофотланган эдилар. Тадбирларда юксак мукофотлар ўз эгаларига топширилди.
Тадбирларда вилоят ҳокими И.Сабиров иштирок этди.
Шуҳрат Маткаримов xorazm.uz