Меҳмонлар Амударё балиқларидан мазали таомлар ҳозирланадиган «Харрот» сайёҳлик мажмуини кўздан кечирди, «Хейвак» меҳмонхонасида шивит палов, тухум барак ва кади барак тайёрлашда иштирок этди.
Тасвирга олиш ишларининг асосий қисми Ичан-қалъа давлат музей-қўриқхонаси ҳудудида — «Жума масжид», Муҳаммад Раҳимхон Феруз мадрасаси, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси, шунингдек, Муҳаммад Мусо Ал-Хоразмий ҳайкали атрофида олиб борилди.
Суратга олиш жараёнида академик ва фольклор бадиий ансамбли раққосалари, «Кўҳна арк» мажмуи керамика усталари иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, кўрсатувнинг Ўзбекистонга бағишланган биринчи сони Самарқандда суратга олинган ва телеканал томошабинларида катта қизиқиш уйғотганди.
манбаа: daryo.uz