Ўғирлик "иссиқ изида" фош этилди
Хоразм вилояти Хазорасп тумани ИИБга Пичоқчи қишлоғида яшовчи фуқаронинг уйига номаълум шахс яширин равишда кириб, ётоқхонасидан кўп миқдордаги пулларини ва икки дона сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмларини ўғирлаб кетганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

Воқеа жойига етиб келган ички ишлар ходимлари томонидан жабрланувчи ҳамда воқеага гувоҳ бўлган кишилар билан тезкор суриштирув ишлари олиб борилиб, гумонланувчи шахснинг алоҳида белгилари аниқланди. Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни шу қишлоқда яшовчи 32 ёшли аёл киши содир этганлиги аниқланди ва қўлга олинди.

Ҳозирда унинг бошқа мулкий турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати

КЎП ЎҚИЛГАНЛАР