Бу ерда яқинда, Хитой давлатидан келтирилган тўқув дастгоҳи ўрнатилгандан сўнг иш унуми ҳам ошиб, ишчиларга анча қулайлик яратилди. Бу халқаро стандартларга тўла жавоб берадиган, жаҳон бозорида харидоргир бўлган юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини бермоқда.
- 2015 йилнинг январp ойидан бери корхонамизда 1060 тонна пахта толаси қайта ишланди, - дейди жамият раҳбари Х.Сатторов. - Шунингдек, Россия ва Хитой давлатларига маҳсулотларни экспорт қилдик.
- Маҳсулотларимиз харидорлигининг сабабига тўхталсак, биз мижозлар талаб - истагидан келиб чиққан ҳолда, калава ипларнинг хоҳлаган хилини етказиб бера оламиз, - дейди корхона иш юритувчиси И.Ҳикматов. Корхонада иш уч сменада ташкил этилган бўлиб, ишчиларнинг аксарияти касб-ҳунар коллежи битирувчиларидир.
С.Рўзметова telegraf.uz