“Урганч экскаватор”нинг 45 фоиз акциялари хорижий инвесторга сотилади
Ўзбекистондаги экскаватор ишлаб чиқарувчи ягона корхона – “Урганч экскаватор” АЖнинг 44.4 фоиз акциялари хорижий инвесторга реализация қилинади. Бу ҳақда компания хабарномасида айтилди.

51 фоиз акция хўжалик бошқаруви органи – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ қўлида қолади.

2014 йил майида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ негизида темир йўл компанияси Хитойнинг Xuzhou Construction Machinery Group Co. Ltd корпорацияси билан ҳамкорликда UzXCMG МЧЖ ташкил қилган эди. Унда экскаваторлар ва йўл-қурилиш техникаси ишлаб чиқарилади ва хизмат кўрсатилади.

манба: kun.uz

КЎП ЎҚИЛГАНЛАР