Урганчда 11 та кўча таъмирланди
2015 йилнинг биринчи ярим йиллиги мобайнида Урганч шаҳридаги умумий узунлиги 14,1 км.га тенг 11 та кўча қайта таъмирланди. Урганчдаги Тинчлик, Паҳлавон Маҳмуд, Ал-Хоразмий, Шовот, Байналминалчи, Маърифатчилар, Амир Темур, Ёшлик, Хонқа, Ғалаба ва Термиз кўчаларида автомобиллар қатнов қисми ва пиёдалар йўлаклари, ёритиш, кўкаламзорлаштириш, суғориш, сув қочириш тизимлари бутунлай қайтадан қурилди.

Мазкур ишлар «Хоразмйўлқурилиш» корхонаси томонидан амалга оширилди, деб маълум қилди «Ўзавтойўл» ДАК автомобил йўлларидан фойдаланиш ва техник ҳолатини таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи Нодир Ҳусанов.

Ушбу тадбирлар учун Хоразм вилояти хокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси буюртмаси асосида Республика Йўл жамғармаси ҳисобидан 21,4 миллиард сўм маблағ ажратилди.

telegraf.uz

КЎП ЎҚИЛГАНЛАР