Урганчлик ёшларга яна бир туҳфа
Яқинда Урганч шаҳрида “Ёшлик” спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди.

Ўн гектарни эгаллаган ушбу спорт мажмуасини бунёд этишга жами 73 миллиард сўм маблағ сарфланди.

Мажмуада спорт зали, ёпиқ сузиш ҳавзаси, футбол майдони, баскетбол, волейбол, минифутбол, гимнастика, стол тенниси, бокс ва оғир атлетика, бадминтон майдончалари, шахмат ва шашка билан шуғулланиш учун алоҳида заллар мавжуд бўлиб, энг замонавий спорт инвентарлари билан жиҳозланган.

Мажмуа бир вақтнинг ўзида 200-250 нафар спортчини қабул қилади. Бу ерда улар учун зарур шароитлар муҳайё этилган.

Спорт мажмуаси халқаро миқёсдаги мусобақаларни ўтказиш учун ҳам барча талабларга жавоб беради.

Ушбу спорт мажмуаси ишга тушиши билан, шубҳасиз, вилоятда болалар спортини ривожлантириш учун янада кенг имкониятлар яратилди. Бу ерда мактаб, коллеж, лицейларнинг ўқувчилари, олий ўқув юртларининг талабалари ўз севган спорт турлари билан йил давомида бемалол шуғулланишлари мумкин.

Шуҳрат МАТКАРИМОВ,
“Туркистон-пресс”

КЎП ЎҚИЛГАНЛАР