Хоразм, Бухоро, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида “Хавфсиз туризм”га масъуллар тайинланди
Ўзбекистоннинг Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш концепцияси амалга оширилмоқда.

Хоразм вилоят хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, полковник Атабоев Муҳаммаджон Амангалдиевич, Бухоро вилоят хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Сафаров Эркин Насиллоевич, Самарқанд вилоят хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Зубайдуллаев Мирзохон Фаёзович ҳамда Қашқадарё вилоят хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Саидхўжаев Азизжон Собирович тайинланди.

Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш концепцияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрдаги қарори билан тасдиқланган эди.

Концепцияда мазкур вилоятлар ИИБларида хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармалари ташкил этилиши, уларнинг бошлиқлари бир вақтнинг ўзида ИИБ бошлиқлари ўринбосарлари ҳисобланиши, шахсий таркиб эса танлов асосида, биринчи навбатда, чет тилларини биладиган ходимлар жумласидан шакллантирилиши назарда тутилган эди.

ЎзА

КЎП ЎҚИЛГАНЛАР