Шавкат Мирзиёев 2018 йил номини эълон қилди (видео)
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатнома йўлламоқда. Президент мурожаати «Ўзбекистон 24» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилмоқда.

Президент ўз мурожаатида 2018 йилни «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилишни таклиф этди. Йиғилишга тўпланган депутат ва сенаторлар, жамоатчилик вакиллари ушбу таклифни гулдурос қарсаклар билан қўллаб-қувватлади.

Маълумот ўрнида эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 1997 йилдан эътиборан ҳар бир йилга шу давр ичида ривожланишларнинг муҳим йўналишларини ифода этадиган ном бериш анъанага айланган эди. 1997—2017 йиллар оралиғида йилларга қуйидагича ном берилган:

2017 йил — Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

2016 йил — Соғлом она ва бола йили

2015 йил — Кексаларни эъзозлаш йили

2014 йил — Соғлом бола йили

2013 йил — Обод турмуш йили

2012 йил — Мустаҳкам оила йили

2011 йил — Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили

2010 йил — Баркамол авлод йили

2009 йил — Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили

2008 йил — Ёшлар йили

2007 йил — Ижтимоий ҳимоя йили

2006 йил — Ҳомийлар ва шифокорлар йили

2005 йил — Сиҳат-саломатлик йили

2004 йил — Меҳр ва мурувват йили

2003 йил — Обод маҳалла йили

2002 йил — Қарияларни қадрлаш йили

2001 йил — Оналар ва болалар йили

2000 йил — Соғлом авлод йили

1999 йил — Аёллар йили

1998 йил — Оила йили

1997 йил — Инсон манфаатлари йили

«Дарё» янгиликлари

КЎП ЎҚИЛГАНЛАР