"Урганчлик икки фуқаро: GM Uzbekistanнинг Хоразм вилояти филиали кассири Улуғбек Утамуратов ва ушбу филиалнинг омбор мудири Қурбонназар Собиров 1400 доллар пора олаётганида қўлга олиндилар. Улар бу пул эвазига "Хоразмавтотеххизмат"га "Дамас" машинасини сотиб олиш учун шартнома тузишда ёрдам бермоқчи бўлишган", — деди МХХ вакили.
Қўлга олинганларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди. Қайд этиш жоиз, кейинги вақтда МХХ мамлакат автосаноатидаги товламачилик ва таъмагирликка нисбатан курашни кучайтирди. Бу ушбу соҳада жиноятларнинг ва расмий дилерлик тармоқларидаги инсофсиз сотувчиларнинг камайишига сезиларли таъсир кўрсатди.