Қаҳрамон Қуранбоев Президентнинг Давлат маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди
Шу вақтга қадар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Қуранбоев Қаҳрамон Қўчқорович Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ташкилий-кадрлар масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди.

Маълумки, унга қадар ушбу лавозимда ишлаган Шарапов Анвар Курбанович янги ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига раҳбар этиб тайинланган эди.

Маълумот учун. Қаҳрамон Қуронбоев 1970 йилда Хоразмда туғилган. 2001-2006 йилларда "Камолот" ЁИҲ Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида, 2009-2012 йилларда Ўзбекистон Миллий университети маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори, 2012-2013 йилларда Президент ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси проректори, 2013-2016 йилларда Вазирлар Маҳкамасида ёшлар сиёсати масалалари комплекси сектор мудири, 2016 йилдан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борган.

sharh.uz

КЎП ЎҚИЛГАНЛАР