Хоразмда минтақадаги энг йирик чулки-пайпоқ фабрикаси ишга тушади
Янги Katqala Tex фабрикаси Хоразм вилоятининг Шовот туманида иш бошлайди. Корхона Италиянинг Lonati Group компанияси етказиб берган 550 дона тўлиқ автоматлаштирилган янги авлод машинаси билан жиҳозланган.

на русском языке

Uztex текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси яқин вақтлар ичида минтақадаги энг йирик чулки-пайпоқ фабрикасини ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sputnik агентлиги хабар бермоқда.

Янги Katqala Tex фабрикаси Хоразм вилоятининг Шовот туманида иш бошлайди. Корхона Италиянинг Lonati Group компанияси етказиб берган 550 дона тўлиқ автоматлаштирилган янги авлод машинаси билан жиҳозланган.

“300 кишидан зиёд киши меҳнат қиладиган фабриканинг чиқариш ҳажми кунига 100 минг, йилига — 35 миллион жуфт атрофида жуфт чулки-пайпоқни ташкил этади. Муассасанинг экспорт салоҳияти 20 миллион доллардан ошади”, - деди компания вакили.

Lonati Group`дан ташқари, Италиянинг бошқа компаниялари ҳам фабрика жиҳозланишини охирига етказиш бўйича иш олиб бормоқда. Масалан, Dinema қурилмалар самарадорлигини текшириш учун дастурий таъминот ўрнатишга масъул ҳисобланса, Tecnopera – ишлаб чиқариш линиялари, дазмоллаш тизимлари ва тайёр маҳсулотни қадоқлаш устидан назорат қилади. Rossetto Group эса кондициялашга жавобгар.

Иккинчи босқичда 2017 йил сўнгига қадар муассаса йилига 70 миллион жуфт маҳсулот ишлаб чиқариш даражасига етишни мақсад қилган. Бунда 70 фоиз маҳсулот экспорт қилинади. Россия, Германия, Польша, Япония ва Болтиқбўйи мамлакатлари асосий бозор ҳисобланмоқда.

kun.uz

КЎП ЎҚИЛГАНЛАР