Фуқароларнинг мурожаатлари доимий назоратда
Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримовнинг 2015 йил 5 декабрь куни мамлакатимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган маърузасида ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларнинг мансабдор шахслари томонидан фуқароларимизнинг мурожаатлари бўйича ноқонуний қарорлар қабул қилаётганликлари, фуқароларга нисбатан қўпол муомалада бўлаётганликлари, мурожаатлар тўлиқ, сифатли ва ўз вақтида кўриб чиқилмаётганлиги қаттиқ танқид остига олинган эди.

на русском языке

Дарҳақиқат, фуқаролар мурожаатларини биринчи даражали масала деб қабул қилиниб, улар асосида қонуний тўхтамга келиниб адолатли қарорлар қабул қилиш ва бу билан фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш бизнинг энг муҳим вазифаларимиздан биридир.

Шу муносабат билан Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси ва унинг худудий ички ишлар бўлимларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва қонуний ҳал қилиш, аризачига ўз вақтида бу ҳақда хабар бериш юзасидан қатор чора-тадбирлар белгиланиб, ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, ҳозирги кунга келиб вилоят ИИБ ва унинг соҳавий хизматларида ИИВнинг тегишли буйруқ талаблари асосида жами 17 та жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш хоналари ташкил қилинган бўлиб, бу хоналарнинг барчаси ИИВнинг тегишли буйруғи ва Ҳайъат қарорлари талаблари асосида ички ишлар идораларининг маъмурий биноларидан алоҳида ҳолда фуқароларнинг бемалол, тўсиқсиз кириб чиқишлари учун таъминланган. Хоналар пешлавхаларига республика ИИВ, вилоят ИИБ ва шаҳар-туман ИИБ раҳбариятининг фуқароларни қабул қилиш жадваллари илиб қўйилган, хоналар тўлиқ жихозланган, фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга доир тегишли қонунлар, кодекслар ва бошқа норматив ҳужжатлар қўйилган. Шу билан бирга хоналар зарур асбоб-анжомлар ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш воситалари билан таъминланган.

Ушбу йўналишда Президентимиз маърузасида қайд қилинган салбий ҳолатлар Хоразм вилояти ички ишлар идоралари ходимларини фуқароларнинг мурожаатларига янада эътиборлироқ бўлишга, бу йўналишда янада яхши, самарали ишлашга ундайди. Бу эса пировардида фуқароларнинг ички ишлар идораларига бўлган ишончини янада оширишга хизмат қилади.

Хоразм вилояти ИИБ
А.Матризаев
telegraf.uz

КЎП ЎҚИЛГАНЛАР