Афсонавий қалъа
Халқ орасида тарқалган ривоятларда Ҳазорасп - “Минг от” ёки “Минг отлиқлар диёри” сифатида талқин этилади. Қадимий қўлёзма Қалъа XIX аср ўрталарида мамлакат пойтахти Хива билан рақобатлаша оладиган буюк истеҳком, йирик савдо ва маданий марказ даражасига кўтарила олган.

Ҳазорасп Хоразмнинг шарқий дарвозаси ҳисобланади. Шунинг учун бўлса керакки, шарқнинг мумтоз шоирларидан бири куйидаги мисраларни ёзиб қолдирган:

Самарқанд сайкали рўйи замин аст
Бухоро қуввати исломидин аст
Ҳазорсб қалъаи қадиму махкам
Хивак фирдавси раббил оламин аст

Дарҳақиқат, шундай бўлган. Манбашунос тарихчи олимлар Ҳазорасп атамаси маъносини турлича таърифлайдилар.

Халқ орасида тарқалган ривоятларда Ҳазорасп - “Минг от” ёки “Минг отлиқлар диёри” сифатида талқин этилади. Қадимий қўлёзма Қалъа XIX аср ўрталарида мамлакат пойтахти Хива билан рақобатлаша оладиган буюк истеҳком, йирик савдо ва маданий марказ даражасига кўтарила олган. Бу ҳақда Огаҳийнинг “Ҳазорасб” номли қасидасида қуйидаги сатрларни ўқиш мумкин:

Дарвозаси беҳишт эшигидек тарабафзо,
Иқболи бахт онда икки посбон эрур,
Гар йўқ жаҳонда мисли онинг лек файз аро,
Ул бир латиф жисму хазорасб жон эрур.

Маълумот тариқасида:

Шопур 241- 272 йиллар
Асфандиёрхон 1621 - 1642 йиллар
Раҳимқули Хон 1841 - 1845 йиллар

Ҳазорасп сирли ёзувлари

Олим ва алломалар Ҳазорасп ҳақида

Бу (Ҳазорасп) гўзал шаҳардир. У бамисоли атрофи сув билан ўрилган оролни эслатади.
....Текисликда жойлашган бу шаҳарнинг бозори ва савдогарлари кўп, аҳолиси бой-бадавлат яшайди.

Ёқут Ҳамавий (араб сайёҳи)

Ҳазорасп - Хоразмнинг йирик қалъаси. Атрофи мустаҳкам қўрғон билан ўраб олинган. Ўнга таслим бўлмас қалъа деб таъриф берилади.

Абу Саъд ас- Самоний (форс муҳаррири)

У бутун бир системадан , тўғрироғи система қолдиғидан иборат бўлган антик даври типдаги қумлар билан тўлдирилган анча мураккаб истеҳкомлар устида жойлашган. Бу Ҳазорасп истеҳкомларнинг деворлари 40x40x10 см лик хом ғиштдан қурилган.

С.П. Толстов

Ҳазорасп йирик савдо шаҳри бўлиб, унинг кўплаб бозорларида турлича мамлакатлардан келган савдо карвонлари йиғилган.

Ал-Мақсудий (Богдод)

Ҳазорасп олмалари, нок ва анорларининг ўхшаши тенги йўқ.

Ҳ. Вамбери (1863)

Бундахишнинг биринчи муқаддас олови “Адар хурро” илк бора Хоразмда ёқилган. (Адар - Отар - ўт - олов, хурро қуёш дегандир).
...Ҳазорасп қалъаси қурилишнинг ички қисмида шинаклари бўлган деворлар учрайди. Деворларни ўрганда унга Кангуй даврига оид сопол идишлари қўшиб ўрилган.
...Ҳазорасп ўлка тарихининг деярли барча босқичиларида мавжуд эдики, у ўз истеҳкоми қолдиқларини ҳозиргача сақлаб қолган.

Яҳё Ғуломов. (1959)

КЎП ЎҚИЛГАНЛАР