Хоразмда бўш иш ўринларини яратилишида айрим камчиликлар мавжуд
Хоразмда Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида жорий йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси масаласи куриб чиқилди.

Унда тумандаги корхона, ташкилотлар, кичик корхоналар, фермер хўжаликларида иш ўринлари яратиш бўйича белгиланган режалар бажарилган бўлсада ҳали бу борада камчилик ва нуқсонлар ҳам борлиги, хусусан кичик корхона, микрофирма, якка тартибда тадбиркорликни талаб даражасида ривожлантириш мақсадида белгиланган лойиҳаларни тўла амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.

Маълумот учун: 2008 йилдан бери вилоят Бандлик дастурига мувофиқ 60,6 мингта янги иш ўринлари яратилиб, 26,4 минг нафар касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бандлиги таъминланган. Бу борада айниқса ёшларни иш билан таъминлаш муҳимлиги эътиборга олиниб Коллеж битирувчиларининг тадбиркорлик фаолиятларини бошлашлари учун 2014 йилда тижорат банклари томонидан 12,1 млрд сўм миқдорида имтиёзли микрокредитлар ажратилган.

2015 йилнинг январь-сентябрь ойларида вилоятда мингдан ошиқ кичик бизнес корхоналари ташкил этилиб, уларнинг сони ўн бир мингга яқинлашди. Кичик бизнеснинг ялпи ички маҳсулотидаги улуши 75,2 %ни ташкил этди. Тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида тижорат банклари томонидан 2015 йилнинг ўтган даврида 390,2 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилди.

telefraf.uz

КЎП ЎҚИЛГАНЛАР