Таҳлил: Хоразмдаги сайёҳлик салоҳияти
Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш Дастури асосан 2013-2015 йилларда жами 200 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. 2015 йил 1 октябрь ҳолати билан 100 та лойиҳа тўлиқ бажарилди, 52 та лойиҳада ишлар давом этмоқда.

на русском языке

Бу ишлар 5 та йўналишда амалга оширилмоқда. Булар: Туризм инфратузилмасини ривожлантириш, ҳудуддаги барча маданий мерос, археологик ва бошқа туристик объектларда ягона тасдиқланган намуна бўйича ахборот талабларини ва кўрсаткичларни ўрнатиш, Туристик тоифага мансуб транспорт воситаларини сотиб олиш, Хива-Урганч йўлидаги собиқ автобекат негизида транспорт воситалари парки ва техник хизмат кўрсатиш шоҳобчаси ташкил этиш, Хива шаҳри, Мустақиллик кўчасида бир вақтнинг ўзида 15 та енгил автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатувчи махсус автотўхташ жойи ташкил қилиш.

Ҳудуднинг тур-маршрутлари ва хизматларини такомиллаштириш бўйича 45 лойиҳа амалга оширилиши белгиланган. 29 та лойиҳа амалга оширилди, 8 та лойиҳада ишлар давом этмоқда.

Жумладан, Хазорасп туманидаги “Хазорасп қалъа” қалъаси негизида туристик мажмуа ташкил қилиш, Шовот туманидаги “Катқалъа” қалъаси атрофида пиёда йўлакчалари ташкил қилиш, очиқ дренаж тизимлари ҳолатини яхшилаш, ободонлаштириш ҳамда магазинлар ва овқатланиш шахобчалари ташкил қилиш, Х.Деванов кинотеатри негизида замонавий 3D форматдаги кинотеатр ташкил қилиш, “Ота дарвоза” дарвозаси ёнида 20 та қурилмани олиб ташлаган ҳолда 500 ўринли амфитеатр қуриш, Ҳудуднинг маданий кўнгилочар объектларида рангли лазер шоу тизимларини ўрнатиш шу жумладан: амфитеатрда “Ичон қалъа” фонини яратиш, Барча маданий мерос объектларида декоратив ёритиш ва иллюминация тизимларини ўрнатиш, Хива туманида замонавий боулинг маркази қуриш лойиҳаларини такомиллаштириш ва якунлаш чоралари кўрилмоқда.

Сайёҳлар учун қўшимча объектлар инфратузилмасини яхшилаш йўналишда 31 та лойиҳа амалга ошириш белгиланган. Шундан 18 таси тўлиқ амалга оширилди. 6 та лойиҳада ишлар давом этмоқда.Туризм соҳаси мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш йўналишида 12 та лойиҳа амалга оширилган, қолган икки лойиҳа бўйича ишлар давом этмоқда. Тарихий маданий мерос объектларни реставрация қилиш ва ҳолатини яхшилаш бўйича бугунгача 17 та маданий мерос обьектида таъмирлаш ва тиклаш ишлари олиб борилди.

Хоразм вилояти ҳокимлигининг
Ахборот хизмати
telegraf.uz

КЎП ЎҚИЛГАНЛАР