Қонун устуворлигининг муҳим омили
Урганчда “Суд қарорлари ижроси – жазо муқаррарлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилишнинг муҳим омили” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

на русском языке

Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилояти суди ташаббуси билан ташкил этилган семинарда жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича вилоят судининг судьялари, вилоят прокуратураси, ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари иштирок этди.

Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, аввало, суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлаш, суд ҳимояси самарадорлигини янада оширишга қаратилган. Суд қарорларининг ўз вақтида ижро этилиши суд ва ижро органининг нуфузини ошириш, жазонинг муқаррарлигини таъминлаш билан бирга, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Тадбирда суд қарорларининг қонунда белгиланган муддатларда тўлиқ ижро этилишини таъминлаш, мунтазам таҳлил қилиб бориш, ижро этиш жараёнида йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этишда прокурор назорати ҳамда судьяликка номзодлар захирасини шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари мавзуларида маърузалар тингланди.

Иштирокчилар муҳокама этилган масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Аҳмаджон Шокиров, ЎзА

КЎП ЎҚИЛГАНЛАР