Жорий йилнинг ўзида 1,6 млрд. АҚШ долларидан ортиқ лойиҳа бўйича ишлар амалга оширилди. Жаҳон банки томонидан кўрсатилган амалий кўмак туфайли вилоятда бирламчи тиббий санитария ёрдамини яхшилашнинг ишончли тизими яратилди. Шу билан бирга банк томонидан тиббиёт ходимларини ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш масалалари бўйича ўқув ва семинар-тренинглар ташкил қилинмоқда. Фермер хўжаликларига тақдим этилаётган кредит линияси 95500 гектар майдондаги ирригация ва дренаж тизимини яхшилашга имкон берди. 600 та фермер хўжалиги ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган кичик ва ўрта бизнес корхоналарга паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантириш юзасидан замонавий технологияларни сотиб олиш учун ҳамда қишлоқ хўжалигини талаблар даражасида тараққий топтириш бўйича пул маблағлари билан амалий ёрдам бериб келинмоқда.
Хоразм вилояти бўйича Жаҳон банки томонидан 1,973 млрд. АҚШ доллари қийматида 15 та йўналиш бўйича фаол лойиҳалар амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.
Бу маблағ вилоятда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш молиявий ҳамда экологик барқарорликни яхшилаш, сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш, энергия самарадорлигига эришиш каби мақсадларга сарфланади.
С.Рўзметова telegraf.uz