Юртимизнинг тарихий мўъжизакор гўшаларидан бири — кўҳна ва навқирон Хивада бўлган кишининг ҳайратланмай иложи йўқ. Минг йиллар қаъридан сўзловчи бу гавҳар шаҳар ўтмишда не-не алломаларга Ватан бўлган бўлса, бугун ҳам ўз бағрида беҳисоб тарихий-маданий обидаларни, қирқ бешдан ортиқ ҳукмдорларнинг ноёб меросини сақлаб келаётгани билан аҳамиятлидир.