Буюк Британия Миллий Статистика хизмати Англия ва Уелсда 2014 йили чақалоқларга энг кўп берилган исмлар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақдаги хабарда айтилишича, ўғил болалар орасида Оливер, қизлар орасида Амелия исми иккинчи йилдирки, Англия ва Уелсдаги энг машҳур номлар бўлган. Статистика хизмати маълумотлари бўйича ўтган йили 6649 ўғил чақалоққа Оливер, 5327 қиз чақалоққа Амелия деб от қўйишган. Бу ҳақда BBC ўзбек хизмати маълумот берди.
Исм-шарифни ҳисоблаб чиқиш пайтида бир ҳарфи ўзгарган бўлса ҳам бошқа ном деб ҳисоблангани айтилган. Агар мана шу фарқ инобатга олинмаса, Муҳаммад исми яна Британиядаги ўғил болаларнинг энг машҳур исми бўлган. Чунки қайсидир ота-она ўғлининг номини гувоҳномасига Муҳаммад, яна кимдир Мохаммед деб ёздиртирган.
2014 йили Муҳаммад исми 3588 чақалоққа, Моҳаммед 2536 чақалоққа, Моҳаммад номи эса 1116 чақалоққа қўйилган. Жами ўтган йили 7240 ўғил болага Муҳаммад исми берилган. Лондон шаҳрида ҳам 2014 йили ўғил болаларга берилган исмлар орасида ҳам энг кўпи Муҳаммад бўлган.
Миллий Статистика ташкилоти рўйхатида Жек, Ҳарри ва Жейкоб исмлари машҳурлиги қайд этилган. Қиз чақалоқлар орасида эса Оливия, Изла ва Эмили номлари кўп учраган.
манба: qadriyat.uz