“KAFOLAT sug’urta kompaniyasi” AJ да семинар
Хоразм вилоятида “Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ижроси бўйича семинар ўтказди

Ҳар биримиз транспорт воситалари хизматидан фойдаланамиз. Зеро, инсоннинг ҳаёти ва фаолияти ривожланиб бораётган технологик жараёнлар билан чамбарчас боғликлиги боис кундалик ҳаётимизда транспорт воситаларининг ўрни мухим ахамиятга эга.

Шахар йўловчи транспортидан, темир йўл, хаво, дарё транспорти ёки бошка транспорт туридан фойдаланмайлик, уларнинг хаммаси битта ибора билан айтганда ташувчи, деб аталади. Ташувчи йўловчининг ҳаёти ёки соғлиги хамда юк, багаж йўқолганлиги, кам чиққанлиги ва уларга шикаст етказилганлиги (бузилганлиги) учун жавобгардир. 2015 йил 27 майда эълон килинган «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш, турли даражадаги хавф-хатарлар окибатида жабрланган шахсларга етказилган зарар ўрнини қоплаш, суғурта бозоридаги муносабатларни янги боскичга кўтаришда мухим ахамият касб этмокда.

Ушбу қонун ижросини таъминлаш мақсадида «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» акциядорлик жамияти, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Хоразм вилояти бўлими кўмагида 2015 йил 06 августда Урганч шахрида ахолига автотранспорт хизматлари кўрсатувчи корхоналарнинг ишчи-ходимлари учун ташувлар хавфсизлигини таъминлаш масалаларига бағишланган семинар-йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбир «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» акциядорлик жамияти томонидан ташкил этилди.

Семинар-йиғилишда 25 дан ортиқ Хоразм вилояти автотранспорт корхоналари рахбарлари, ҳисобчилари ҳамда хавфсизлик бўйича мутахассислари, республика суғурта компанияларининг вилоятдаги вакиллари, ДЙХХББ мутахассислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ушбу табдирда янги конуннинг мазмун мохияти ва механизмини, амалдаги меъёрий-хуқуқий хужжатларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан тақдимот билан «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» акциядорлик жамияти Бошқаруви мажбурий суғурталаш Департаменти бош менежери Азамат Рахматуллаев сўзга чиқди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар мутахассислардан кизиқтирган саволларига батафсил жавоб олиш имконига эга бўлдилар.

манба: www.kafolat.uz

КЎП ЎҚИЛГАНЛАР