Ҳудудларда АКТни жорий этиш ва ривожлантириш
“Ҳудудларда АКТни жорий этиш ва ривожлантиришда Компютерлаштириш марказларини ўрни ва уларга яратилган шарт-шароитлар” мавзусидаги семинарда Хоразм вилояти тажрибасининг ўрганилиши

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012- йил 1- февралдаги “Жойларда компютерлаштириш марказларини ва ахборот коммуникация технологияларини янада ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 24-сон Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2015- йил 25- мартдаги 19-8/688 – сон топшириғига мувофиқ жорий йилнинг 7-8- август кунлари Хоразм вилоятида ўтказилиши режалаштирилган Республика ўқув-амалий семинари 7- августда Хоразм вилояти ҳокимиятининг кенгашлар уйи биносида ўз ишини бошлади.

Ўқув-амалий семинарини Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари Рўзметов Ражапбой Раҳимович очиб берди ва ҳудудларда ахборот коммуникация технологияларини жорий қилиш ҳамда “Электрон ҳукумат” тизимларини кенг тарғиб қилиш нафақат мамлакатимиз иқтисодий ва ижтимоий салоҳиятини ошириши, балки фуқороларимизнинг турмуш даражасини ҳам бир поғона юксалтириши тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди.

“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази томонидан ташкил этилаётган республика ўқув-амалий семинарининг асосий ташкилотчиларидан ҳисобланган “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази директорининг биринчи ўринбосари Исаев Ҳусан Нуруллайевич сўзга чиқиб, ушбу семинарнинг мақсад ва вазифалари хамда ундан кутилаётган амалий натижалар тўғрисида сўз юритиб иштирокчиларга мувоффақият тилади.

Таъкидлаб ўтамиз, “Ҳудудларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришда Компютерлаштириш марказларини ўрни ва уларга яратилган шарт-шароитлар” мавзусидаги ўқув-амалий семинарининг кун тартибига ҳудудларда АКТни жорий қилиш ва ривожлантиришда Хоразм вилояти тажрибаси, “Очиқ маълумотлар” порталини ривожлантириш масалалари, “Электрон ҳокимият” тизимини жорий этишда ривожланган мамлакатлар тажрибаси ва шу каби долзарб мавзулар муҳокамаси киритилган.

Семинар ўз ишини 8-августда ҳам давом этириб, қатнашчлар ҳудудларда АКТни жорий тиш ва ривожлантириш, интерактив хизматларни ривожлантириш ҳамда электрон мурожаатлар билан ишлаш бўйича Хоразм вилоятининг Янгибозор тумани ҳокимлиги, Хива тумани ҳокимлиги томонидан амалга оширилган ишлар билан ҳам танишишади.

манба: egovernment.uz

КЎП ЎҚИЛГАНЛАР