Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантриш вазирлигининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Қ.Хайитбаев ва бошқалар сўзга чиқиб, юртимизда ахборот технологияларга бўлган эътибор ва филиалда яратилган шарт-шароитлар, филиал талабаларининг кейинги пайтда эришаётган ютуқлари тўғрисида ҳамда филиалнинг янги биноси ва унда талабалар учун яратилган ўқув хоналари, лабораториялар ҳақида гапириб ўтдилар.
Тадбир сўнгида абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари филиалда талабаларга яратилган шарт-шароитлар билан танишишди, замонавий лаборатория хоналарига экскурсия қилишди.
Манба: xabar.uz